Ўзбекистон Суперкубоги-2014 чипталари сотувга чиқди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2014
«Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида 7 март куни «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган 2014 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари сотувга чиқди.
Ўзбекистон Суперкубоги учрашувининг 1-тоифали чипталари 5 минг сўмдан, СИП тоифасидаги чипталари эса 8 минг сўмдан сотилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 7 март, жума куни Тошкент вақти билан 15:00да бошланади. 6 март куни ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

2014 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfl.uz