Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади
Sherzod Nurmatov
3 окт 2025
2025 йилги ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 6–14 октябрь кунлари Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида Туркияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳслар 11 ва 14 октябрь кунлари "Жар" стадионида бўлиб ўтади.