Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Чиғатойда машғулотларни давом эттирмоқда

Aslanov Jasurbek
12 июн 2020
Темур Кападзе устозлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қизғин руҳда йиғинни олиб бормоқда.

 Бош мураббийга яқиндан бевосита австралиялик мутахассис Мирко Йеличич, Сервер Жепаровлар кўмаклашмоқда. Таркибда бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтаётганини айтиб ўтиш жоиз. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият олиб бораётган мураббийи Мирко Йеличич ёшлар термасидаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш бўйича Темур Кападзега ёрдам бермоқда.


Темур Кападзе футболчиларни Осиё чемпионатига қадар ҳар томонлама тайёрлашни мақсад қилган. 


Йиғинга чақирилган янги ёш ўйинчилар кейинги йиғинда ҳам таклиф олишлари учун қаттиқ меҳнат қилишмоқда. 


Машғулотларда асосий эътибор жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилганлигини сезиш қийин эмас.


Чапда биринчи бўлиб турган Руслан Розиев мураббийнинг кўрсатмаларини тингламоқда. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ufa.uz