Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради

Оқил Абдубарноев
31 янв 2026
"Қизилқум" собиқ ҳужумчиси Роман Папарига Индонезиянинг "Персис Соло" клуби билан шартнома имзолади.

"Клубнинг турни жадвалидаги ўрни яхши эмаслигини биламан. Гарчи осон бўлмаса-да, бор кучим билан курашаман ва жамоанинг лигада қолиши учун бор имкониятимни ишга соламан. Тезроқ майдонга тушишни ва ушбу клуб билан кўплаб ғалабаларга эришишни интизорлик билан кутяпман", – деди Роман Папарига Ileague.id нашрига.

26 ёшли украиналик футболчи ўтган мавсум "Қизилқум" сафида барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 гол ва 2 ассист ёздирди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia