"Пахтакор" йиғинида Аднан Ораховац иштирок этмоқда

Narzulla Saydullayev
18 дек 2014
Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи Тошкент ва Қибрайда давом этмоқда.
Кеча залда тренажёр билан боғлиқ машқларни бажарган жамоамизнинг бугунги машғулоти Қибрайда бўлиб ўтади. Футболчилар бугундан тўп билан ишлашга ўтишади. Кахи Махарадзе машғулотларга қўшилди. Шунингдек, черногориялик марказий ҳимоячи Аднан Ораховац йиғинлар давомида синаб кўрилади. У Тошкентга етиб келди ва машғулотларда иштирок этяпти. Аднан 5 мавсум Черногориянинг "Будучност" клубида ўйнаган. Ушбу мавсумнинг биринчи ярмини Сербиянинг "Единство" клубида ўтказган. Унинг ўйини маъқул келган тақдирда шартнома имзоланади.

Аднан Ораховац
Туғилган санаси
: 05.02.1991
Ўйнаган жамоалари: "Будучност" 2009-14 (49 ўйин, 3 гол), "Единство" 2014 (15 ўйин).
Черногория чемпиони (2011-12) ва кубоги ғолиби (2012-13).

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pakhtakor.uz