

32 ёшли испаниялик футболчи "Рома" билан келишиб олгани айтилмоқда. Унинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.
Педро римликлар билан "2+1" схемаси асосида битим имзолайди. Футболчи янги жамоасида ҳафтасига 56 минг фунт маош олиши белгиланган.
Хабарингиз бор, Педро "Челси"да 5 мавсум мобайнида тўп тепди. У Лондон клуби билан АПЛ, Англия кубоги ва Европа Лигасида зафар қучди.



