Перес: "Менда Роналду билан муаммо бўлмаган. Ҳатто пул борасида ҳам"

Alisher
28 май 2019
"Реал" президенти Флорентино Перес ўтган йили Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га кетганлиги ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлайманки у янги чақирувларга муҳтож эканлигини тушунди. У Чемпионлар Лигасини ютгандан сўнг кетишини эълон қилди. Аммо у бир мунча вақт бу ҳақда ўйлаб юрган. У билан 9 йил мобайнида ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаганман. Мен шартнома имзолаган футболчилар орасидаги энг яхшиси айнан у деб ўйлайман.

Мен у билан доим яхши муносабатда бўлдим. Пул билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Унинг солиқ қарзларини ҳам ҳеч қачон муҳокама қилмаганмиз", - дейди Перес.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca