

"Персеполис" ҳимоячиси Халилзода Қатарнинг "Ал Райан" клуби билан шартнома имзолади. У янги жамоасида ҳам 3-рақамда тўп тепадиган бўлди. Шуни айтиш лозим, 31 ёшли ҳимоячининг Қатарга кўчиб ўтиши кутилмаганда юз берди.
Шожа Халилзода охирги уч йилда "Персеполис" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ҳамда ўз жамоасининг икки бор ОЧЛ финалига чиқишида муносиб ҳисса қўшди. Эндиликда "Персеполис" ҳимоя чизиғида катта муаммолар юзага келиши айтилмоқда.


