

Беллашув давомида футболчилардан бирининг мазаси қочиб қолади ва ҳар икки клуб шифокорлар штаби вакиллари ёрдамга шошишди. Ҳакам эса оқ карточкани олиб кўрсатди, бу ҳолат трибунадаги мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Кейинроқ маълум бўлдики, реферининг бундай ҳаракати ҳалол ўйин ва инсоний ҳаракатларни ўзига хос тарзда тақдирлаш учун ўйлаб топилган.
Оқ карточкалар — Португалия футболи ташаббуси. Сариқ ва қизил карточкалар жазолаш учун бўлса, оқ карточка эса ҳалол футболни илгари суради.



