Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Sherzod Nurmatov
8 сен 2025
Фернанду Сантуш Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мураббий билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинган. Озарбайжон терма жамоаси навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни ўтказади, озарбайжонликлар ЖЧ-2026 саралаши доирасида Украина термасини қабул қилади. Озарбайжон терма жамоаси саралаш турнирининг илк учрашувида меҳмонда исландияликларга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сантуш 70 ёшда, у Озарбайжон терма жамоасини 2024 йилдан буён бошқариб келади. Бунгача у Португалиянинг "Порту", "Спортинг", "Бенфика", Грециянинг АЕК, ПАОК ва "Панатинаикос" жамоаларини бошқарган, шунингдек, Португалия, Греция ва Польша терма жамоаларида фаолият юритган. Португалия терма жамоаси унинг қўл остида 2016 йил илк бор Европа чемпиони бўлган, 2019 йилда эса Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: affa.az