ПСЖ футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
15 авг 2017
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер "Барселона"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда "Bild" хабар берди. Футболчининг агенти мижозининг Париж клубидан кетиши мумкинлигини рад этди. Лекин, манбанинг келтиришича, Дракслер ПСЖни тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатида бор. Чунки, ПСЖ Неймарни сотиб олгани сабаб бир неча нафар футболчиларни сотиши керак.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild