

Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Мбаппе ПСЖни 2024 йил апрель, май ва июнь ойлари учун маош қарзи сабаб судга берган. Суд клуб футболчига уч ойлик иш ҳақи, этика бонуси ва меҳнат шартномасига мувофиқ тегишли бўлган имзо бонусини тўлаб бермаганини аниқлади.
Аввалига Мбаппе шартноманинг бузилиши, маънавий зарар ҳамда бир қатор мажбуриятлар бажарилмагани учун 263 миллион евро талаб қилганди. ПСЖ эса жавоб даъвоси билан чиқиб, жамоанинг собиқ футболчисидан нуфузга етказилган зарар, шартномани виждонан бажармагани ва Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан келишувнинг барбод бўлиши сабабли 440 миллион евро талаб қилди. Аммо ПСЖнинг барча даъволари тўлиқ рад этилди.
Шунингдек, суд ПСЖга қарорнинг тўлиқ матнини бир ой ичида клуб расмий сайти бош саҳифасида эълон қилишга буюрди.
Килиан Мбаппе 2017–2024 йиллар давомида парижликлар сафида тўп тепган, сўнгра эркин агент сифатида Мадриднинг "Реал" клубига ўтган.



