Пуйоль: "Пике ва Арбелоа бу ўйинни бас қилишса яхши бўларди"
Aslanov Jasurbek
19 апр 2016
"Барселона" собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Каталония клуби ва "Реал" ҳимоячилари Херард Пике ҳамда Альваро Арбелоани "сўзли жанглар"ни тўхтатишга чақирди.
"Пике ва Арбелоа бу ўйинни бас қилишса яхши бўларди, уларни кўплаб болалар ҳам кузатаётган бўлиши мумкин. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги рақобат доимо қайноқ бўлган" - дейди Пуйоль.