

Мазкур семинар 16 май куни бошланган эди ва 29 май кунигача давом этади. Ушбу семинарда вилоятимиздан 23 нафар мураббийлар иштирок этишмоқда.
Семинарни Осиё футбол конфедерацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов олиб бормоқда. Унга Қашқадарё футбол федерациясининг мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи Элбек Жўраев мувофиқлаштурувчи сифатида ёрдам бермоқда.
ОФК семинарида “Насаф” ўринбосарлари ва футбол мактабида фаолият юритаётган бир қанча мураббийлар ҳам иштирок этишмоқда. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган мураббийлар ОФКнинг “С” тоифасидаги сертификатларга эга бўлишади.



