

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар тўқнаш келишади.
Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнайди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" эса бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашади.
Ярим финал ғолиблари 29 апрель куни финалда тўқнаш келишади.
Қатар кубоги. Ярим финал
24 апрель - "Ал Райян" - "Лаҳвия"
25 апрель - "Ал Жайиш" - "Ал Садд"
Финал
29 апрель





