

2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёр бўлган 4-стадион “Ал Райян” бўлиб, у 18 декабрь – “Қатар миллий куни”да, мусобақа бошланашида роппа-роса икки йил олдин расман очилади.
“Ал Раян”да Амир Кубоги финали ўтказилади, унда “Ал Садд” ва “Ал Араби” тўқнаш келади. Стадион сиғими 40 минг томошабин.
Аввалроқ, Қатарда “Халифа халқаро стадиони”, “Ал Жануб” ва “Эдьюкейшн Сити” ўйингоҳлари тайёр бўлиб, фойдаланишга топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказилади.






