

Шотландияда ўтган биринчи баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
21 авг 2025, 00:00
Celtic — Kairat

0 – 0
Тугади

26 август куни Қозоғистондаги жавоб ўйинида "Қайрат" ғалаба қозона олса ЕЧЛ асосий лига босқичига йўлланма олади.
УЕФА ЕЧЛ лига босқичига чиққан ҳар бир клубга ўтган мавсумда 18 620 000 евро тўлаб берган. Бу босқичдаги ҳар бир ғалаба учун 2 100 000 евро, дуранг учун 700 000 евро берилади.
Бордию "Қайрат" "Селтик"ни юта олмаса Европа лигаси асосий лига босқичида иштирок этади. Бу кафолатланган. УЕФА Европа лигаси асосий лига иштирок этадиган ҳар бир клубга 4 310 000 евро тўлайди. Ҳар бир клуб битта ғалаба учун 450 000 евро, дуранг учун 150 000 евро ишлаб олади.

26 авг 2025, 21:45
Kairat — Celtic

0 – 0
Пен. сериясидан сўнг




