"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
11 дек 2025
Баҳром Ҳайдаров қўқонликлар сафидан кетди.

"2024 йилда "Қўқон-1912" раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Баҳром Ҳайдаров жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионатнинг исталган жамоасига қарши курашувчан жамоа тузиш вазифаси қўйилганди. Мураббий бу вазифани катта масъулият билан бажаришга киришди. 2024 йилги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасини Про лигадан олиб чиқишга эришди ва якунланган мавсум Суперлигада олиб қолишга муваффақт бўлди. Мураббий жорий мавсум Суперлиганинг топ-6 жамоаларнинг барчасига ҳақиқий кураш тақдим эта оладиган жамоа ташкил қилди ва мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатди", – дейилади хабарда.

Баҳром Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа 49 расмий учрашув ўтказиб, 19 та ғалаба, 14 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Қўқон-1912" матбуот хизмати