"Қўқон-1912" Тошкентда "Машъал", "Навбаҳор" ва "Бухоро" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
6 янв 2018
Тошкентдаги ўқув-йиғини давомида "Қўқон-1912" мураббийлари 4та ўртоқлик учрашувини ўтказишни ўз режаларига киритишган.

Дастлабки назорат ўйини 8 январь куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказилади. Бундан ташқари 14 январь куни "Навбаҳор", 23 январь куни эса "Бухоро" жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Шунингдек 18 январь кунига ҳам битта учрашув белгиланган бўлиб, бу борада рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати