Радулович янги жамоада иш бошлади

Xayrulla Xoliqov
20 апр 2019
Ўз вақтида "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радулович Мьянма терма жамоасини қабул қилиб олди.

Маълумки, ушбу мутахассис бунгача Ливан терма жамоасини бошқариб келаётган ва унинг бошчилигида ливанликлар Осиё Кубоги-2019 мусобақасида иштирок этганди. 

Эндиликда черногориялик мураббий Мьянма терма жамоасида ишлайди ва 2020 йилнинг декарь ойига қадар шартнома имзолади. Радулович олдига ЖЧ саралаш ўйинларида имкон қадар яхши иштирок этиш вазифаси қўйилди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com