

"Бу бизни хавотирга солмайди. У келажак ҳақида мустақил равишда қарор қабул қилишга ҳақли. У буни қайси усулда амалга оширишини билмайман, лекин, у албатта, испан футболи, "Барселона" ва биз учун қолишини истаган бўлардим.
Месси лигани ва жамоасини кучлироқ қилади. Унинг иштирокидаги Класико янада ажойиб ўтади.
Яна такрорлаб ўтаман: У ўзи қарор қабул қилишга ҳақли ва бунга ҳуқуқи бор. Келинг, нима бўлишини кутамиз", – деди Рамос.




