Расман: Абдуманнопов яна "Навбаҳор"га қайтди

Mirjalol Normatov
30 июл 2023
Маҳоратли ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

Абдуманнопов 2000 йил, 12 октябрда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.  

Дониёр Абдуманнопов катта футболдаги фаолиятини 2016 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида  бошлаган ва пойтахтликлар таркибида бир мавсум ўйнаган.

2017–2020 йилларда эса “Андижон” (Андижон) таркибида тўп тепган.   

Шундан сўнг, футболчи фаолиятини хорижда давом эттиради ва 2021 йилги мавсумни Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск) жамоасида ўтказади. 

Ўтган мавсумнинг 1-даврасида “Сўғдиёна” (Жиззах)да ўйнаган маҳоратли ярим ҳимоячи 2-даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганди. 

Дониёр Абдуманнопов жорий мавсумнинг 1-даврасини “Бунёдкор”да ўтказиб, “қалдирғочлар” сафида 13 та ўйинда майдонга тушган ҳолда, 1 та гол ури, 2 таг голга ассистентлик қилди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати