Расман: Адейеми "Боруссия Дортмунд" футболчиси!

Оқил Абдубарноев
10 май 2022
"Зальцбург" футболчиси Карим Адейеми немис клуби билан шартнома имзолади.

"Боруссия" тезда Ҳоландга ўринбосар топди: дортмундликлар "Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейемини 30 миллион еврога сотиб олди. Жорий мавсумда 20 ёшли германиялик футболчи 42 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Келишув 2027 йилгача мўлжалланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: bvb.de