

Гальтье ПСЖда 2022 йил 5 июль куни иш бошлаган. Унинг қўл остида Париж клуби 50 та ўйин ўтказди (34 ғалаба, 6 дуранг ва 10 мағлубият). 56 ёшли мутахассис ПСЖ билан Франция Суперкубоги ва Лига 1да зафар қучди.
Таъкидланишича бугуннинг ўзида Луис Энрике парижликлар бош мураббийи сифатида таништирилади.



