Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026
Эрон клуби унинг тақдимот маросимини ўтказди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли ҳужумчи янги жамоасида 19-рақам остида ҳаракат қилади. 

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг "Персеполис" билан шартномаси 1,5 мавсумлик бўлиши маълум бўлган эди. У шу вақт ичида тахминан 1,5 млн доллар ишлаб топади.

"Мен "Персеполис"га келаётганимда Остон Ўрунов билан маслаҳатлашдим. Ушбу клуб ажойиб мухлисларга эга. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман.

Эрон жамоалари ҳақида кўплаб маълумотларни билардим, бу ерда яхши дўстларим кўп. Илгари форс жамоаларида ўйнамаганман, энди буни синаб кўриш вақти келди.

Қанча гол уришим сир бўлиб қўя қолсин, мавсум охирида гаплашамиз", – деди Сергеев. 

Аввалроқ у "Пахтакор" билан хайрлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, "қизиллар таркибида Ўзбекистон термасининг бошқа бир футболчиси – Остон Ўрунов ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fc-perspolis.com