Расман: “Сантос” логоси Пеле шарафига ўзгартирилди

Eldor Akmurzayev
28 дек 2022
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Энди “Сантос” логосидаги икки юлдузнинг тепасида “футбол қироли” Пеле шарафига тож қўшилади. 82 ёшли афсона декабрь бошидан бери шифохонада даволанмоқда. Ўсимта туфайли унинг ҳолати кундан-кунга ёмонлашмоқда. Аввалроқ, “Сантос” дафн маросими учун стадионида тайёргарлик ишларини олиб бораётгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Пеле 1956-1974 йиллар давомида Сан-Паулу клуби шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SantosFC