"РБ Лейпциг" Клюйвертни ижарага олди. Жастин 21-рақамда ўйнайди

"Рома" ярим ҳимоячиси Жастин Клюйверт фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.

21 ёшли футболчи "РБ Лейпциг" сафида 1 мавсум ижара асосида тўп тепади. У янги жамоасида 21-рақамни танлаган.

Ижара немис клуби учун 1,5 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Клюйверт ўтган мавсум "Рома" таркибида 22 учрашув ўтказиб, 4 та гол урган эди.


Манба: DieRotenBullen