"Реал" 16 ёшли футболчи борасида музокараларни бошлади

Aziz Tukhtamuradov
4 ноя 2022
"Реал" "Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди Эндрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Marca маълумотига кўра, мадридликлар бразилиялик футболчини қўлга киритишга жиддий бел боғлаганлар. Сан-Паулуга "Реал" вакили етиб борган ва футболчи борасида музокаралар ўтказмоқчи. 

"Реал" 18 ёшгача футболчини харид қила олмаслигига қарамай, рақобат сабаб тезда у билан келишувга эришмоқчи. Эндрикка ПСЖ томонидан ҳам қизиқиш бор. 

Футболчининг нархи 60 миллион еврони ташкил этади. "Реал" эса 40 миллион тўлашга тайёр.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca