"Реал" бош директори: "Италия жамоалари ҳеч қачон осон рақиб бўлмаган"

Aziz Tukhtamuradov
14 дек 2015
"Реал" бош директори Эмилио Бутрагеньо ЕЧЛ қуръаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу жуда муҳим турнир. "Рома" эса жиддий рақиб. Улар ғалабаларга чанқоқлар. Жамоа ҳозирда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Агар ўзимизни фаворит ҳисоблайдиган бўлсак бу мағлубиятимизга сабаб бўлиши мумкин. "Рома" - Италия жамоаси. Ушбу мамлакат клублари эса ҳеч қачон осон рақиб бўлмаганлар", дейди Бутрагеньо.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com