"Реал" футболчиси жамоа мухлислари билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
2 янв 2019
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас "Инстаграм"даги саҳифасида "Қироллик клуби" ишқибозлари билан хайрлашди.

"Ҳаммаси учун раҳмат" - деб ёзди посбон "сториз"га қўйган суратига.

Олдинроқ, Навас "Реал"да захира футболчиси бўлиб қолганидан хафали ва раҳбариятдан уни қишда сотишни сўраши ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Навас 2014 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/keylornavas1