

33 ёшли франциялик футболчи билан тузиладиган янги битим 2023 йилгача амал қилади. Томонлар барча шартлар бўйича келишувга эришишди.
Бензема 2009 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. У Мадрид гранди таркибида барча мусобақаларда 559та ўйинда майдонга тушиб, 279та гол ва 144та ассист қайд этган.
Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Бенземанинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.



