

26 ёшли германиялик футболчи Мадрид клубининг ёзги трансферлар даврида ҳимояни кучайтириш бўйича устувор мақсади ҳисобланади. Битим суммаси 50 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Шлоттербек "Боруссия" сафида 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Шлоттербек жорий мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



