"Реал" хавбеки коронавирус билан касалланди

Alisher
15 апр 2022
"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос коронавирусга чалинди.

Футболчи 14 апрель куни мусбат тест топширди, бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушди.

"Реал" Испания чемпионатидаги кейинги ўйинини меҳмонда "Севилья"га қарши ўтказади. Баҳс 17 апрель куни бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com