Рифат Акрамхўжаев — “Локомотив“ U-18 жамоаси бош мураббийи

Mirjalol Normatov
13 фев 2020
Ўтган мавсумда “Локомотив“ U-21 жамоаси билан клуб тарихида илк бор Ёшлар лигасида чемпион бўлган Рифат Акрамхўжаев ушбу мавсумда U-18 жамоамизни бошқаради.

Рифат Акрамхўжаевга мураббийлар штабида ёрдамчи мураббий Юрий Винтовкин ҳамда дарвозабонлар мураббийи Анвар Жабборовлар ёрдам беришади. Шу билан бирга Акрамхўжаев “Локомотив“ U-21 жамоасида Дилшод Нуралиевга ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини давом эттиради.

Ўтган йиллар давомида клубимизда болалар футболига бўлган эътибор анча ошди ва бунга тарбияланувчиларимиз ҳам ўз ғалабалари билан муносиб жавоб қайтаришмоқда. Шу ўринда айтиш мумкинки, Рифат Акрамхўжаев бошқарувидаги “Локомотив“ U-18 жамоамизга янги мавсумда омад тилаб қоламиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz