Роберто "Барселона" билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти

Alisher
23 апр 2022
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Роберто Каталония клубининг шартномани узайтириш борасидаги таклифини ўйлаб кўрмоқчи.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти ёзда шартномаси якунланадиган ўз тарбияланувчисига шартнома тайёрлади.

Аммо, футболчининг ўзи агенти билан янги битимнинг тафсилотларини муҳокама қилиш учун пауза олди.

30 ёшли испан жорий мавсум "Барса" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo