

Португаллар Туркия, Чехия ҳамда саралашнинг C йўли ғолиби (Грузия, Люксембург, Греция ёки Қозоғистон) билан бир гуруҳдан ўрин олди.
"F гуруҳига тушдик, демак, турнирни илк кунданоқ бошламаймиз. Рақиблар эса осон эмас. Чунки саралашдан келадиган терма юқори кайфиятда бўлади.
Мен учун Чехиянинг бош мураббийи йўқлиги айни дамда топишмоқ бўлиб турибди. Ушбу термада яхши футболчилар йиғилган.
Туркия жса Хорватия ва Уэльс бор гуруҳда пешқадам бўлди. Бу юқори даражадаги терма", - деди Мартинес.



