“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи

Alisher Ostonov
19 дек 2025
"Рома" нафақат "Манчестер Юнайтед" форварди Жошуа Зиркзени, балки "Атлетико" ҳужумчиси Жакомо Распадори трансферини ҳам кўриб чиқмоқда.

Римликлар 25 ёшли италиялик футболчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди, у мавсумнинг барча мусобақаларида 13 та ўйинда "Атлетико" сафида 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

"Рома" устози Жан Пьеро Гасперини "Аталанта"га мураббийлик қилаётганида Распадорини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган.

Август ойида "Атлетико" Распадорини "Наполи"дан 22+4 млн еврога сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади. Футболчига "Лацио" ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Alisher OstonovMuallif
Manba: alfredopedulla.com