Россия ТЖ Эрон билан ўйнайдими? Карпин жавоб берди

Eldor Akmurzayev
21 сен 2022
Россия термаси устози Валерий Карпин Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтиши деярли аниқлиги ҳақида гапирди.

Унга кўра, РПЛ 17-тур тақвимида ўзгариш юзага келади.

“Эрон билан ўйин 99,9 фоизга бўлиб ўтади. 15 ёки 16 ноябрь куни Доҳа ёки Техронда ўтиши керак.

Балки, турни (РПЛда) сурармиз”, деган Карпин.

Эслатиб ўтамиз, россияликлар 24 сентябрда Қирғизистон билан баҳслашиши кўзда тутилган. Аввалроқ, УEФА Россия термасини Евро-2024'да иштирок этмаслигини эълон қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru