Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2024
"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи Рубен Аморим бир пайтлар "қизил иблислар"га қарши футболчи сифатида майдонга тушган.

"Манчестер Юнайтед"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси ушбу воқеани ёдга олди.


2012 йил, 23 октябрь

УЕФА Чемпионлар лигаси, "H" гуруҳи, 3-тур

"Манчестер Юнайтед" - "Брага" 3:2

Голлар: Чичарито 25, 75, Эванс 62 - Алан 2, 20.

Рубен Аморим 5-рақам остида тўп тепган.


Аморим 2011 йил 14 сентябрь куни ҳам "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаган. Ўшанда у "Бенфика" шарафини ҳимоя қиларди. Португалиядаги баҳс 1:1 ҳисобида якун топган.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia