

Баҳсда Озарбайжон клуби 3 дақиқада иккита гол уриб, камбэк қайд этаётганди. Бироқ "Целе" жамоаси қўшимча бўлимларда 1 гол уриб, умумий ҳисобда олдинга чиқиб олди ва саралашнинг кейинги босқичига йўлланма олди.
Баҳсда ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев 77-дақиқада захирадан ўйинга қўшилганди, бироқ 117-дақиқада у яна захирага олинди.
Шу тариқа баҳсда мағлуб бўлган Озарбайжоннинг "Сабаҳ" жамоаси Европа лигаси саралашини тарк этди ва омадини Конференциялар лигаси саралашида синаб кўради. Бу йўлда уларга рақиб Молдавиянинг "Петрокуб" жамоаси бўлади.



