

“Мураббийнинг кетиши мени келажагимга таъсир қиладими? Йўқ-йўқ. Бу ҳаёт ва барча нарса ўзгаради. “Ливерпул”дан аввал ҳам кучли мураббийлар ва футболчилар кетган. Қачонлардир мен ҳам кетаман, лекин жамоа қолади. Шундай экан Клоппнинг кетиши мени жамоадаги фаолиятимга таъсир қилмайди”, — деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилда “Рома”дан Англияга кўчиб ўтганди. У жорий мавсум 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 10 та голли узатма бор.



