

Мазкур учрашувнинг 76-дақиқасида Лоренцо Лунадеи томонидан узатиб берилган тўпни мезбонлар ҳужумчиси Филиппо Берарди қўшниларимиз дарвозасига киритди. Бу гол шуниси билан аҳамиятлики, Сан-Марино терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичидаги биринчи голини киритди.
Эслатиб ўтамиз, жамоа сўнгги голини 2017 йилнинг 4 сентябрь куни Озарбойжон (1:5) терма жамоаси дарвозасига киритганди.



