Сан-Марино терма жамоаси 6 йил деганда илк бор ютқазмади

Миллатлар Лигаси доирасида Сан-Марино терма жамоаси Лихтенштейн билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Opta хабарига кўра, сан-мариноликлар 2014 йил 15 ноябридан бери илк бор ютқазмади. Терма жамоанинг мағлубиятли ўйинлар cерияси 40 та ўйинга етганди. Шунингдек, Сан-Марино 30 йиллик тарихи давомида бирор марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаганди. Ушбу ишни илк бор Элиа Бенедеттини бажариб, тарихга кирди.


Манба: Opta