

"Менга Артета билан ишлаш ёқади. Гвардиоланинг ассистенти сифатида у эҳтимол футбол тарихдаги энг кучли мураббийдан сабоқ олган.
Унинг ўз ғоялари ва характери бор. Ўйлайманки, у тез орада Англиянинг энг кучли мураббийларидан бири бўлади", - дейди Себальос.
Артета 2016-2019 йиллар мобайнида "Ман Сити"да Гвардиоланинг штабида ишлаган.



