Сейду Кейта Италияга кўчиб ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
2 июн 2014
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Сейду Кейта ёзда эркин агент сифатида "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда "Sky Sport Italia" нашри.
Испания клуби у билан шартномани фақат маоши озайтирилган ҳолда узайтиришга рози. "Рома" эса Кейтанинг молиявий талабларини бажаришга тайёр. Музокаралар яқин орада бошланиши кутилмоқда.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: football.kulichki.net