

"Гуруҳимизни кучсиз деб бўлмайди. Бу босқичга етиб келган терма жамоаларнинг барчасида ЖЧга чиқишга имконияти мавжуд. Шунинг учун рақибимиз Корея бўладими ёки Сурия, уларнинг иккисига ҳам бир хил муносабатда бўлиб, 100% тайёргарлик кўришимиз керак. Бу рақибларни барчаси билан ўйнаганмиз, улар ҳақида яхши биламиз. Айниқса Жанубий Корея ва Эронга айтадиган гапларимиз йўқ эмас. Тақдир уларни яна бир бор бизга рўбаро қилди ва бундан унумли фойдаланишимиз керак", - дейди Сервер Жепаров.
- ЖЧ йўлида яна нима қилишимиз керак деб ўйлайсиз?
- Шахсан ўз фикримни айтадиган бўлсам, бу йўлда мамлакатимиздаги барча-барча бирдек ишлаши ва бирлашиши керак.



