"Севилья" собиқ футболчиси: "Винисиус ўзини масхарабоздек тутади"

Aslanov Jasurbek
22 июн 2024
"Севиль" собиқ футболчиси Пинтиньо Винисиус Жуниорни масхарабоз ва провокатор деб атади.

- Мен Винисиус ҳақида суҳбатлашмоқчиман, матбуотда уни "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан деб ҳисоблашмоқда. Вини бунга муносибми?

- Винисиусга жуда танқидий қарайман. У "Фламенго"дан "Реал"га ўтди ва одамлар унга имкони борича ёрдам беришди. Бироқ у ирқчилик мавзусини очди...

44 йилдан бери шу ердаман ва ҳеч ким мени "негр" деб чақирмаган. Аммо у провокатор бўлгани учун шундай ишлар содир бўлмоқда. Баъзида у ўзини масхарабоздек тутади, Винисиус ўзини футболга бағишлаши керак.

Ҳозир ёш йигитлар бир шишадан пиво ичиб, стадионга бориб, уни жаҳлини чиқариб, ишидан чалғитишга уринишмоқда.

Бироқ ҳозир у ўзини анча яхши тутмоқда, у билан ишлашгани кўриниб турибди. Шунга қарамай Вини ҳар томонлама яхши футболчига айланганига ишонганим йўқ. Мен фақатгина футболни назарда тутаётганим йўқ. У ёшларга ўрнак бўлиши керак.

Винисиус намунали инсонга айланади деб умид қиламан" - деди Пинтиньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Flashscore