“Севилья”га “Милан” футболчиси керак

Андалусия клуби Сусога қизиқиб қолди.

“Севилья” “Милан”дан Сусони сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи. Аввалроқ “Рома” Сусо бўйича миланликларга таклиф билан чиқиб, рад жавобини олганди.

Маълумот учун, Сусо “Милан”га 2015 йилда келиб қўшилган. У ўтган мавсум клуб сафида 41 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Marca