Шацких: "Шахтёр" Мадридда еттита гол ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
14 сен 2015
Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шацких эртага Чемпионлар Лигасида иштирокини бошлайдиган Украина клублари ҳақида фикр билдирди.

"Мадридда "Шахтёр" билан ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин, масалан, еттита гол ўтказиб юборишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар "Шахтёр" тўғри ўйнаса бу баҳс "Реал" учун осон бўлмайди. Уларнинг қуроли қарши ўйин бўлади. Шанба куни "Эспаньол" ва "Реал" учрашувини кўрдим, мадридликларнинг ҳамма тўпи дарвозага кириб кетаверди. Аммо ҳар доим ҳам омад келавермайди.

"Динамо"га келадиган бўлсак, португалияликлар билан доимо қийин бўлган. Ҳар мавсум улар мухлисларни хурсанд қилади. Улар ўзи ҳам ўйнамайди, рақибга ҳам ўйнагани бермайди. Аммо уйда уч очко олишлари керак" - дейди Шацких.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com