Шавкат Абдихўжаев: "Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"

Оқил Абдубарноев
7 ноя 2022
Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Шавкат Абдихўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўтган турларда кўп қимматли очколарни бой бердик. Бир неча муваффақиятсиз ўйнаганимиз сабаби йигитларга озроқ босим бўлди. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Нафақат бугун, олдинги ўйинларда ҳам вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз.

- Дарвозабон Музаффар Абдуллаев ўтган турда ҳам узоқ масофадан йўлланган зарбани ўтказиб юборганди. Унга нисбатан эътирозингиз борми?

- Голли вазиятда фақат дарвозабонни айблаш нотўғри. Тўғри, ундан ҳам хато ўтаяпти. Лекин ўша вазиятда биз олдинга ўтиб кетишимиз ҳам мумкин эди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia